15 ёшли қизчани уриб, қочиб кетган ҳайдовчига жиноят иши очилди (видео)

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида Gentra ҳайдовчиси ёш қизчани уриб, қочиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, пиёдани уриб юборган ҳайдовчи истиқомат қилувчи Тойлоқ туманидаги Қўшчинор маҳалласида вилоят ИИБ томонидан танқидий йиғилиш ўтказилган.

Йиғилишда ҳайдовчи бундай ҳолатни қайта такрорламаслиги, қилган ишидан пушаймон эканини айтган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми ҳамда 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 1-қисми бўйича иш очилди. Ҳозирда Самарқанд тумани ИИБ тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, ЙТҲ жорий йилнинг 24 сентябрь куни соат 19:00 да Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи Панжикент кўчасида юз берган. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи юқори тезликда 15 ёшли пиёдани уриб юборган ҳамда воқеа жойидан қочиб кетган. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида ҳайдовчи ва унинг машинаси устахонадан топилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида Nexia-2 русумли автомашина 2015 йилда туғилган мактаб ўқувчисини учириб юборганди. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда енгил тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Самарқанд ИИБ Gentra

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг