Исроил Ливан жануби-шарқига ҳаво ҳужуми уюштирди (видео)
Олам
−
26 Сентябрь 2025 3941 2 дақиқа
Бугун, 26 сентябрь куни Исроил самолётлари Ливаннинг жануби-шарқидаги Бекаа водийсига ҳаводан бир қатор зарбалар берди. Бу ҳақда Ливаннинг NNA миллий агентлиги хабар берди.
“Душман самолётлари Шаара ҳудудидаги шарқий тоғ тизмасига зарбалар берди”, дейилади хабарда.
Исроил армияси (ЦАХАЛ) ҳам мазкур ҳужумни тасдиқлади. Қайд этилишича, улар “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори аниқликдаги ракеталар ишлаб чиқарувчи объектига зарба берган.
“Исроил ҳаво кучлари самолётлари ва АМАН разведкаси йўналтириши билан Ливаннинг Бекаа ҳудудида жойлашган “Ҳизбуллоҳ”га тегишли аниқлиги юқори ракеталар ишлаб чиқариш объектига ҳужум уюштирилди. Ҳужум қилинган объектнинг мавжудлиги Исроил ва Ливан ўртасидаги келишувларни бузиш ҳисобланади. ЦАХАЛ Исроил давлати учун мавжуд бўлган ҳар қандай таҳдидни бартараф этиш йўлида фаолиятини давом эттиради”, дейилади Исроил томони хабарида.
Қайд этиш жоиз, Ливан ҳукумати доимий равишда Исроилни 2024 йил ноябрида эришилган ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамай, республика суверенитетини мунтазам равишда бузишда давом этаяётганликда айлаб келади. Ҳозирда Исроил армияси Ливаннинг жанубида, жумладан, Гаджар қишлоғининг шимолий қисми ҳам бўлган беш стратегик нуқтада ўз иштирокини сақлаб қолмоқда. Ливан ҳукумати буни давом этаётган босқин ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701-сонли резолюцияси бузилиши сифатида кўриб чиқмоқда.
Исроил армияси эса, ўз навбатида, “Ҳизбуллоҳ”нинг ҳарбий инфратузилмасига ва унинг жанговар қаноти раҳбариятини йўқ қилиш учун зарбалар бераётганини иддао қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Исроил Ливан жанубида жойлашган “Ҳизбуллоҳ”га тегишли инфратузилма объектларига авиазарбалар бергани ҳақида хабар қилинган эди. Нишонга олинган объектлар орасида “Ҳизбуллоҳ”нинг қурол омборлари, ракета қурилмалари ҳамда ушбу ҳудудда инфратузилмани тиклаш имконини берадиган муҳандислик асбоб-ускуналари сақланган инфратузилма объектлари бўлган.
Live
Барчаси