Сурияда Асад ағдарилганидан кейинги илк парламент сайлови ўтказилади

Олам

image

Сурияда мамлакатнинг собиқ президенти Башар Асад ҳукумати ағдарилганидан кейин биринчи парламент сайловлари жорий йилнинг 5 октябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда SANA хабар берди.

Миллий ассамблеяга сайловлари ўтказиш тўғрисидаги қарор июнь ойида Олий сайлов қўмитасини тузган муваққат президент Аҳмад ал-Шара томонидан жорий йил бошида эълон қилинган конституциявий декларация ва фармонларга мувофиқ қабул қилинган. Сайловлар 60-90 кун ичида парламентни шакллантириш учун мўлжалланган вақтинчалик, билвосита сайлов тизими бўйича ўтказилади.

210 нафар парламент аъзосидан 140 нафарини сайлаш учун овоз бериш Суриянинг вилоятлари бўйлаб сайлов округларида бўлиб ўтади, қолган 70 нафарини Аҳмад ал-Шара тайинлайди. Август ойида Ас-Сувайда, Ҳасакаҳ ва Раққадаги сайловлар хавфсизлик нуқтаи назаридан қолдирилди.

Суриянинг собиқ президенти Башар Асад 14 йиллик фуқаролар урушидан сўнг 2024 йил 8 декабрда Дамашққа қуролли мухолифат кучлари кириб борганидан сўнг истеъфога чиқди ва мамлакатни тарк этди. Сурияни 20 йилдан ортиқ бошқарган Башар Асад Россияга қочиб ўтди. Кремль эса расмий равишда унга “гуманитар мақсадда” сиёсий бошпана берганини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шара БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида иштирок этиш учун Вашингтонга борди. Сурия телевидениеси маълумотларига кўра, бу Сурия президентининг 1967 йилдан бери АҚШга илк расмий ташрифидир.  


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия парламент Башар Асад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг