Макрон судга хотинининг эркак эмаслигини исботловчи “илмий далиллар” тақдим этмоқчи
Олам
−
19 Сентябрь 2025 29037 2 дақиқа
Франция Президенти оиласи АҚШ судида бринчи хоним Брижит Макроннинг аёл эканини исботловчи “фото ва илмий далиллар” тақдим этади. Бу ҳақда Макронларнинг адвокати Том Клэрга таяниб, BBC хабар берди.
Далиллар Макронлар томонидан Брижит Макрон эркак бўлиб туғилганини даъво қилган америкалик инфлюэнсер Кэндис Оуэнсга қарши очилган туҳмат бўйича суд жараёнида тақдим этилади.
“Илмий характерга эга эксперт гувоҳлиги бўлади”, деди Том Клэр.
Ҳуқуқшуноснинг сўзларига кўра, унинг мижозлари Оуэнснинг айбловлари ёлғон эканини “умумий ва аниқ маънода” исботлаш ниятида.
“Франциянинг биринчи хоними ва унинг турмуш ўртоғи айбловлар ва уларнинг шахсий ҳаётига тажовуз қилишдан қаттиқ таъсирланган. Шунга қарамай, (Брижит Макрон) вазиятга узил-кесил ойдинлик киритишга 100 фоиз тайёр”, дейди Клэр.
Адвокат, шунингдек, Брижит Макрон ҳомиладорлик ва эмизиш пайтида олинган фотосуратларни тақдим этишга тайёрми, деган саволга ижобий жавоб берган.
Брижит Макроннинг эркак жинсида туғилгани ҳақидаги иддаолар бир неча йиллардан бери тарқалиб келмоқда. 2021 йилда бундай гаплар француз блогерлари Амандин Рой и Наташа Рей томонидан фаол равишда тарқатилди. Макронлар уларга қарши туҳмат бўйича ишда ғалаба қозонди. Бироқ ўтган йили қарор блоггерларнинг даъволари тўғри экани сабабли эмас, балки сўз эркинлиги ҳуқуқи туфайли бекор қилинди. Ушбу даъволарни такрорлаган Оуэнсга қарши АҚШда даъво жорий йил июль ойида қўзғатилган.