Аёлларни пахта теримига чиқишга мажбурлаган “замҳоким” жазоланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Сурхондарё вилоятидаги Сариосиё тумани ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилфуза Тошматованинг маҳалла хотин-қизлар фаолларини пахта теримига мажбурлагани акс этган видеоси тарқалгани хабар қилинганди. Мазкур ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги муносабат билдириди. 

Қайд этилишича, вазирлик томонидан ўрганиш ўтказилган. Жумладан, Сариосиё тумани ҳокими ўринбосарининг маҳалла фаолларига пахта теримига 5-10 нафардан фуқароларни мажбурий жалб қилиш ҳақида топшириқ бергани тасдиғини топган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида (20 млн 600 минг сўм) жарима қўлланилган.

“Унутманг! Меҳнат кодексининг 5-моддасига асосан мажбурий меҳнат тақиқланган. Шунингдек, ушбу ҳаракат маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 1-қисмига асосан 50 баравардан 100 бараваригача жарима қўлланишига сабаб бўлиши мумкин”, дейилади вазирлик муносабатида.

Шунингдек, вазирлик фуқаролар мажбурий меҳнатга доир мурожаатларини 1176 ёки (71)-200-06-00 ишонч рақамлари орқали қолдиришлари мумкинлигини эслатмоқда. Мурожаат йўллаган фуқароларнинг шахсий сир сақланиши кафолатланади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бунинг ортидан туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудирига интизомий жазо берилиши ҳамда мактаб директорининг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилиши белгиланди. Шу билан бирга, туман ҳокими Улуғбек Йўлдошевга таълим муассасаларида етарли назорат ўрнатмагани ва зарурий тарғибот-ташвиқот ишларини самарали олиб бормагани учун “ҳайфсан” интизомий жазоси берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Сариосиё пахта терими Дилфуза Тошматова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг