Ўзбекистонликлар компенсация ҳақидаги сохта эълонлардан огоҳлантирилди

Жамият

image

Интернет тармоғида сохта веб-сайт яратилиб, Ўзбекистон фуқароларига 100 млн сўмгача компенсация тўлаб берилиши ҳақида Солиқ қўмитаси раиси номидан хабар тарқалмоқда. Давлат солиқ қўмитаси мазкур хабарлар бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

Билдирилишича, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва улар фейк. Қонунлар, ҳукумат қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фақат расмий манбалар орқали эълон қилинади.

“Солиқ ҳақидаги ишончли ва тасдиқланган маълумотларни фақат Солиқ қўмитасининг расмий манбаларидан олишингиз мумкин. Фуқароларни ҳушёр бўлишга ва фирибгарларга ишонмасликка чақирамиз!” дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов Telegram мессенжери фойдаланувчиларига номаълум профиллардан зарарли APK кенгайтмали файл шаклида сохта “суд қарори” тарқатилаётганидан огоҳлантирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ қўмитаси компенсация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг