Си Цзиньпин Хитой армиясида катта тозалаш қилмоқда
Олам
−
27 Август 2025 8793 2 дақиқа
Хитой раҳбари Си Цзиньпин мамлакат армиясида Хитой Халқ Республикасининг асосчиси ва биринчи раҳбари Мао Цзэдун давридан буён энг йирик тозалаш жараёнини амалга оширмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Хитойнинг биринчи раҳбари ўз ҳокимияти даврида тайинлаган генералларнинг қарийб бешдан бир қисмини лавозимидан четлатган. Улардан айримлари тергов остида, бошқалари эса бир пайтдан кейин омма олдида умуман кўринмай қолган.
Қайд этилишича, Хитойда бундай кўламдаги юқори ҳарбий лавозимдагиларни ишдан олиш Мао давридан бери кузатилмаган. Масалан, собиқ давлат раҳбарлари – Ху Цзиньтао ёки Цзян Цзэминь даврида Халқ озодлик армиясининг юқори раҳбариятига нисбатан бирор марта тергов ўтказилмаган.
“Bloomberg”га кўра, Си Цзиньпин ҳокимият тепасига келганидан буён 13 йил давомида у тайинлаган генералларнинг 17,7 фоизи лавозимидан четлатилган бўлиб, деярли барчаси унинг учинчи муддатида, яъни 2022 йил октябрдан кейин амалга оширилган. Натижада Хитойнинг олий ҳарбий органи – Марказий ҳарбий кенгаш таркибида ҳозир атиги тўрт нафар аъзо қолган. Бу Мао давридан кейинги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Си Цзиньпин ҳокимиятни қўлга олганида эса кенгаш таркибида етти киши бўлган.
Live
Барчаси