Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди
Жамият
−
25 август 2025 9077 1 дақиқа
Бугун, 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 25-26 август кунлари Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Самарқандда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания подшоҳи Абдуллоҳ II бин ал-Ҳусайн 25-26 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиши хабар қилинганди.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август