Трамп Путин ЖЧни томоша қилиш учун АҚШга бориши мумкинлигини айтди

Олам

image
Трамп Путинга қизил гилам тўшади. Улар ниҳоят бирга north_east

Трамп Путинга қизил гилам тўшади. Улар ниҳоят бирга

АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин 2026 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини билдирди. Ушбу фикрни у кеча, 22 август куни Оқ уйда журналистларнинг саволларига жавобан маълум қилди.

Трамп футбол бўйича ЖЧ гуруҳ босқичи қуръасига бағишланган тадбирда Аляскадаги Россия-Америка саммитида олинган, у Путин билан бирга тушган суратни кўрсатди.

“Бу одам Владимир Путин деб номланади. Мен ишончим комилки, у [жаҳон чемпионатига] келади, бу эса нима бўлишидан келиб чиқади. У келиш мумкин, келмаслиги ҳам мумкин – вазиятга қараб. Яқин икки ҳафта ичида жуда кўп воқеалар кутилмоқда, лекин мен бу яхши сурат деб ўйладим”, деди Трамп.

Оқ уй раҳбарининг изоҳ беришича, унга бу суратни “АҚШга жуда келгиси келаётган» одам юборган ва Трамп унга ушбу суратни “имзолаб беришини” қўшимча қилди. Шу билан бирга, у Россия раҳбарининг АҚШга эҳтимолий ташрифи учун аниқ муддатни айтмади.

Жаҳон чемпионати 2026 йил 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада ўтади. Россия терма жамоаси 2022 йил февралдан бери халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлатилган.

15 август куни Аляскадаги ҳарбий базада Путин ва Трамп учрашуви бўлиб ўтди. Суҳбат форматлар ўзгариши билан тахминан уч соат давом этди: аввало АҚШ раҳбарининг лимузинида йўлда тет-а-тет учрашув, сўнгра “учга уч” таркибида тор доирада музокаралар бўлиб ўтди.

Россия томонидан учрашувда Президент ёрдамчиси Юрий Ушаков ва Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этди, Америка томонидан эса Давлат котиби Марко Рубио ва Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткофф қатнашди.

Музокаралар якунида матбуот учун баёнот берган Путин Украина можаросини ҳал қилиш саммитнинг асосий мавзуси бўлганини таъкидлади. Россия раҳбари, шунингдек, икки томонлама муносабатларда “янги саҳифа очиш”, ҳамкорликка қайтиш зарурлигини айтди ва Трампни Москвага таклиф қилди.

Ўз навбатида, АҚШ Президенти музокараларда муайян тараққиётга эришилганини билдирди, аммо барча масалаларда келишиб бўлинмаганини қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Владимир Путин Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг