Британия Марказий Осиёдаги шахсларга санкция киритди
Олам
−
20 Август 8825 2 дақиқа
Буюк Британия Россияга қарши санкциялар доирасида “қора рўйхатга” яна уч жисмоний шахс ва бешта ташкилотни қўшди. Бу ҳақда ҳукумат сайтида хабар берилди.
Рўйхатга Россия ва Қирғизистонда рўйхатдан ўтган Grinex криптобиржаси, Қирғизистоннинг “Kapital Bank”и, Бишкекдаги “TengriCoin” ва “Old Vektor” компаниялари киритилган.
Жисмоний шахслар орасида А7А5 раҳбари Леонид Шумаков, Қирғизистон Адлия вазирлиги маълумотига кўра, OAO “Торговая компания КР” раҳбари бўлган Жанишбек ўғли Назарбек, шунингдек, “Kapital Bank” бошқаруви раиси Кантемир Чалбаев бор.
Бундан ташқари, санкцияларга Люксембургда жойлашган Altair Holding SA инвестиция фонди ҳам тушган. У ривожланаётган бозорлардаги инновацион компанияларга сармоя киритиш билан шуғулланади.
Британия охирги марта санкциялар рўйхатини 18 июль куни кенгайтирган эди. Ўшанда 22 киши рўйхатга киритилган.
Россия ҳукумати бундай чораларни ноқонуний деб ҳисоблайди ва уларнинг бекор қилинишини талаб қилиб келади. Кремль эса мамлакат Ғарб санкциялари шароитида “маълум иммунитет ҳосил қилганини” ва “мослашиб бўлганини” таъкидлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага қарши давом этаётган агрессив уруши муносабати билан 18-санкциялар пакетига келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси