Жазоирда автобус дарёга тушиб кетди. 18 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 15 август куни Жазоирнинг Хараш округида автобус кўприкдан дарёга қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди, яна 9 киши жароҳат олди. Бу ҳақда TSA Algérie хабар берди.

“Йўловчи автобуси йўлдан чиқиб кетиб, Ал-Муҳаммадия ҳудудида ал-Хава ал-Жамил томонга қараб кетаётганида кўприкдан дарё ўзанига қулади. Оқибатда 18 киши вафот этди, тўққиз киши жароҳат олди”, дейилади хабарда.

Фуқаролик мудофааси маълумотига кўра, жароҳатланганлардан иккисининг аҳволи оғир бўлиб, улар шифохонага ётқизилган. ЙТҲ оқибатларини бартараф этиш учун жами 25 та тез ёрдам машинаси, 16 нафар сувости қутқарувчиси ва тўрт дона қайиқ жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Чаноққалъа вилояти Эзине тумани яқинидаги автомобиль йўлида  йўловчи автобуси билан оғир йўл-транспорт ҳодисаси юз берганди. Оқибатда 8 киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жазоир Хараш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг