Қирғизистондаги тоғ чўққисида вертолёт ҳалокатга учради
Олам
−
16 Август 2025 7272 1 дақиқа
Бугун, 16 август куни Қирғизистондаги “Ғалаба” чўққиси ҳудудида мамлакат Мудофаа вазирлигига қарашли Ми-8 вертолёти қаттиқ қўнишни амалга оширди. Ҳодиса оқибатида бир неча киши жароҳат олди. Бу ҳақда Қирғизистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, экипаж ҳалок бўлган ва жароҳатланган альпинистларни эвакуация қилиш учун парвоз қилаётган бўлган. Қўниш баланд тоғли ҳудуд ва мураккаб об-ҳаво шароитида содир бўлган. Бортда экипаж аъзолари ва операцияга жалб қилинган тоғ қутқарувчилари бўлган. Ҳамма йўловчилар ва экипаж аъзолари тирик қолган, бироқ бир неча киши турли даражада жароҳат олган.
Уларни эвакуация қилиш учун воқеа жойига тегишли мутахассислар юборилган. Ҳозирда Мудофаа вазирлиги қутқарув операциясини давом эттирмоқда ҳамда шахсий таркиб хавфсизлигини таъминлаш ва эвакуация тадбирларини якунлаш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда вертолёт Миссисипи дарёсидаги баржа (двигателсиз кема) билан тўқнашиб, портлаш содир бўлганди. Ҳодиса оқибатда камида икки кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланган.
Live
Барчаси