АҚШнинг қирувчи самолётлари Путинни Россияга кузатиб қўйди (видео)
Олам
−
16 Август 2025 28657 1 дақиқа
Аляскадаги музокаралардан сўнг Россия Президенти Владимир Путиннинг самолёти АҚШдан Россияга қайтишда F-22 қирувчи самолётлари ҳамроҳлигида учди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Путиннинг Анкорижга – Аляскадаги Эльмендорф-Ричардсон қўшма ҳарбий базасига келишида ҳам кутиб олган. Осмон узра B2 Spirit бомбардимончиси тўрт дона F-35 Lightning II қирувчиси ҳамроҳлигида парвоз қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва АҚШ Президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп Аляскада учрашгани хабар қилинганди. Учрашувда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Президент ёрдамчиси Юрий Ушаков, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва махсус элчи Стив Уиткофф ҳам иштирок этди. Музокаралар 2 соат 45 дақиқа давом этди.
Президентлар матбуот олдида қисқа баёнот берди, шундан сўнг учрашув якунланди. Трампнинг айтишича, келишувга эришилмаган, бироқ икки томон ҳам музокараларни конструктив ва фойдали деб баҳолади.
Live
Барчаси