Ғазода бир кунда яна тўрт киши очликдан ҳалок бўлди

Олам

image
Исроил Ғазодаги очликни ёритган журналистларни ўлдирди north_east

Исроил Ғазодаги очликни ёритган журналистларни ўлдирди

Сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторида яна тўрт фаластинлик очликдан ҳалок бўлди. Шу тариқа қурбонлар сони 239 нафарга етди. Бу ҳақда Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори Мунир ал-Бурш Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Буршнинг қайд этишича, фаластинликлар Исроил блокадаси ва Ғазо секторига уюштирган ҳужумлар оқибатида юзага келган очарчиликдан қурбон бўлишда давом этмоқда.

“Ғазо секторида очликдан ўлганлар сони 239 кишига етди, улардан 106 нафари болалар”, дейди у.

Исроил ҳужумлари ва инсонпарварлик ёрдамига киришни чекловчи қаттиқ блокада шароитида Ғазо сектори кенг тарқалган очлик ҳамда сув, дори-дармон, тиббий буюмлар ва гигиена воситалари тақчиллиги билан тавсифланган гуманитар фалокатни бошдан кечирмоқда. Ғазо секторида очликдан ўлим ҳолатлари, асосан, болалар ўртасида кўпаймоқда.

Минтақавий ва халқаро манбалар Исроил “очлик ва ташналикдан қурол сифатида” фойдаланаётганини айтади.

Асосий эҳтиёжлардан маҳрум бўлган фаластинликлар гигиена воситалари ва ҳожатхоналар этишмаётган, юқумли касалликлар авж олган вайрона чодирларда ёки гавжум мактабларда омон қолишга ҳаракат қилмоқда. Муҳожирлар бошпана олаётган чодирлар ва тинч аҳоли тураржойлари Исроил армияси томонидан ҳар куни ҳужумга учрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ғазо секторида озиқ-овқат юкларини олиб кетаётган гуманитар юк машинасининг ағдарилиб кетиши оқибатида 20 фаластинлик ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил очлик Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг