Запорожье АЭСда ёнғин чиқди

Олам

image

Кеча, 12 август куни Укаинанинг Россия томонидан  босиб олинган Запорожье атом электр станциясининг юк порти ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Украина Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Украина томони АЭС ҳудудида ядровий хавфсизлик бузилганини таъкидламоқда ва ҳодисани  Россия ҳарбийларининг ўз техникаси ва шахсий таркибини Запорожье АЭС  ҳудудида доимий равишда жойлаштириши билан боғламоқда.

Маълумотларга кўра, ёнғин юк порти станциянинг қўриқланадиган периметри ҳудудидан ташқарида содир бўлган.

“Бу ҳодиса яна бир бор Европадаги энг йирик ядровий объектга – Россия оккупацияси туфайли юзага келаётган таҳдидларга эътибор қаратади. Россия ҳарбийларининг Запорожье АЭС ҳудудида ўз техникаси ва шахсий таркибини доимий равишда жойлаштириши, шунингдек, станциянинг украин ходимларига узлуксиз равишда психологик босим ўтказиши халқаро ҳуқуқ ва ядровий хавфсизликнинг асосий тамойилларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади”, дейди вазирлик.

Хабарда айтилишича, Запорожье АЭС саноат майдонида ҳар қандай провокация ёки ҳарбий ҳаракатлар бутун қитъа учун олдиндан айтиб бўлмайдиган ва ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

“Ядровий хавфсизликни тиклашнинг ягона йўли – Запорожье АЭСни дарҳол ва тўлиқ демилитаризация қилиш, оккупациядан озод этиш ҳамда уни қонуний оператор назоратига тўлиқ  қайтаришдир”, дейилади вазирлик баёнотида.

Халқаро экспертлар ҳодиса радиация фонини ўзгартирмаганини айтмоқда. Хусусан, Халқаро атом энергияси агентлиги (IAEA) хабарида шундай дейилади:

“Халқаро атом энергияси агентлиги ходимлари бугун Украинадаги Запорожье АЭС маъмурий биносидан тутун кўтарилаётганини кузатди. Бу совутиш миноралари яқинида ёнғин чиққани ҳақидаги хабарлардан сўнг содир бўлди. Радиация даражаси ошмагани, ядро хавфсизлигига таъсир қилмагани ва қурбонлар қайд этилмаганини бош директор Рафаэль Гросси тасдиқлади”.


Маълумот ўрнида, Европадаги энг йирик объект бўлган Запорожье атом электр станцияси кенг кўламли урушнинг дастлабки кунларидан бери Россия томонидан назорат қилинади, у электр энергияси ишлаб чиқармайди.

Дилбар Шоакромова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия АЭС Запорожье

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг