Россияда профессор давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинди

Олам

image
ФХХ россиялик олимлар орасидан “Хитой жосуслари”ни қидирмоқда north_east

ФХХ россиялик олимлар орасидан “Хитой жосуслари”ни қидирмоқда

Бугун, 6 август куни Москванинг Лефортово туман суди Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг 60 ёшли профессори Вадим Салтиковскийни давлатга хиёнат (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 275-моддаси) иши бўйича 25 сентябргача ҳибсга олди. Бу ҳақда суд матбуот хизматига таяниб, “Интерфакс” хабар берди.

Суд қарори 28 июль куни чиқарилган. Салтиковский айнан нимада айбланаётгани айтилмаган. Суд мажлисининг ўзи иш “махфий” тоифага кирганлиги сабабли ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.

Давлатга хиёнат ҳақидаги моддага кўра, профессор умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.

Салтиковский иқтисод фанлари доктори. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетида жаҳон иқтисодиёти фанидан дарс берган, шунингдек, университетни халқаро илмий ва таълим маконида тарғиб қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимини эгаллаган.

Ҳозирда унинг профили университет веб-сайтидан ўчирилган, аммо “Новая газета Европа”нинг ёзишича, у камида 2025 йилнинг баҳоригача фаол дарс берган.

Бундан ташқари, Салтиковский илгари Москва давлат лингвистик университети қошидаги хорижликларни тестдан ўтказиш марказини бошқарган ва Россия Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Осиё ва Океания мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси раисининг ўринбосари бўлган.

Охирги лавозимда, 1 март куни у Курск вилояти Савдо-саноат палатаси ва Пхеньян Савдо-саноат палатасининг онлайн йиғилишида иштирок этди, шунингдек, Хитой ва Россия ўртасидаги дўстлик ҳақидаги кўргазма ҳақида 29 июлда эълон қилинган мақола учун Хитойнинг “Синхуа” давлат агентлигига эксперт шарҳини берди.

Бундан ташқари, Салтиковский МГИМО қошидаги Ҳарбий ва сиёсий тадқиқотлар маркази веб-сайтида “Ҳарбий-сиёсий вазиятни таҳлил қилишнинг баъзи жиҳатлари” (2014) монографиясининг ҳаммуаллифи сифатида таъкидланган. У монографиясида “Хитой ядро омили халқаро даражадаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг элементи сифатида” бобини ёзган. Ҳозир иккала ҳавола ҳам олиб ташланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Вадим Салтиковский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг