“Челси” “Аякс” ҳимоячиси Хато трансферини эълон қилди
Спорт
−
04 Август 2025 5075 1 дақиқа
Ҳимоячи Йоррел Хато “Аякс”дан “Челси”га ўтди. Бу ҳақда Лондон клубининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, у янги жамоаси билан 2032 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолаган. Ўтган мавсумда Хато барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди. Умуман олганда, у Амстердам клубида Нидерландия чемпионатида 75 та учрашувда иштирок этган.
“Transfermarkt“ порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил қилади. Англия Премер-лигасининг янги мавсумини “Челси” 17 август куни ўз майдонида “Кристал Пелас”га қарши ўйин билан бошлайди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь