Самарқандлик хонанда эри томонидан ўлдирилди
3-саҳифа
−
29 Июль 39074 1 дақиқа
Жорий йилнинг 26 июль куни Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида яшовчи Зебо исмли хонанда турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.
Аниқланишича, эркак аёлининг олдига фарзандларини кўриш мақсадида келиб, у билан суҳбат давомида ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида жанжаллашган.
Жанжал вақтида эркак турмуш ўртоғини қўллари билан бўғиб, ўлдиргани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи эркак ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Чиноз туманида опасини пичоқлаб ўлдирган йигитга суд ҳукми ўқилганди. Тошкент вилоят Чиноз туман суди судланувчига Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “ж” банди билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаганди.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь