Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Жамият

image

Бугун, 25 июль куни Тошкент вақти билан 02:40 да Қирғизистонда 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 284 км жанубий-шарқда, Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилоятида жойлашган.

Вақти: 02:40:50 25.07.2025

Магнитуда: 3,6

Чуқурлиги: 15 км

Координаталари: 41,11 Н, 72,61 Э

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Пахтаобод туманида 2-3 балл, 22 км.

Избоскан туманида 2 балл, 37 км.

Андижон туманида 2 балл, 38 км.

Жалақудуқ туманида 2 балл, 42 км.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда 3,7 магнитудали зилзила содир бўлганди ва у Ўзбекистонда ҳам сезилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг