Зеленский Исроил вазири билан ҳарбий ҳамкорлик борасида гаплашиб олди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 23 июль куни Исроил Ташқи ишлар вазири Гидеон Саар билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди. Бу ҳақда Зеленский ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. 

Зеленский Киевда Саарни қабул қилган ва икки томонлама учрашувда Украина ва Исроил ўртасидаги муносабатлар муҳокама қилинган.

“Биз биринчи навбатда иқтисодий ва мудофаа соҳаларидаги ҳамкорлик, Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш ва биргаликда қурол ишлаб чиқариш имкониятлари ҳақида гаплашдик”, дейди Президент.

Украина етакчиси ўз мамлакати давом этаётган миналардан тозалаш ишларида Исроилнинг ёрдамига муҳтож эканини таъкидлади. 

“Биз Исроилнинг жанубий вилоятларимизда сув таъминоти тизимлари соҳасида ёрдам кўрсатиш қарори учун миннатдормиз”, деб ёзган Зеленский.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский Исроил Гидеон Саар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг