Польша фуқароларини Россияга бормасликка чақирди
Олам
−
21 Июль 2025 3759 1 дақиқа
Польша ўз фуқароларини Россияга сафар қилмаслик бўйича яна бир бор огоҳлантирди. Бу ҳақда мамлакатнинг Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Вазирлик бунга асосий сабаб сифатида Польшанинг Россияда “нотўғри муносабатдаги давлат” сифатида тан олиниши ва уруш ҳолатини кўрсатмоқда.
Шунингдек, Калининграддаги Польша Бош консулхонаси ёпилгани боис, Россияда жойлашган бошқа консулхоналарда ёрдам олиш имкониятлари кескин камайгани таъкидланган. Эндиликда Польша фуқаролари консуллик хизматлари учун узоқ масофадаги идораларга боришга мажбур бўлиши мумкин.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, хавфсизлик кескин ёмонлашса, чегаралар ёпилса ёки фавқулодда вазиятлар юз берса, фуқароларни эвакуация қилиш қийинлашади ёки умуман имконсиз бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша Россия билан мумкин бўлган урушга тайёргарлик кўриш мақсадида мудофаасини кучайтираётгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси