Қорақалпоғистонда ўқитувчи пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
17 Июль 2025 7369 1 дақиқа
Қорақалпоғистон Республикасида талабаларни якуний имтиҳондан ўтказиб беришини ваъда қилган университет ўқитувчиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда “Бердақ” номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси Г.Н. фуқаро А.Д.нинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали уни ва 17 нафар талабани якуний имтиҳондан ўтказиб беришини айтган. Шундан сўнг, ўқитувчи талабалардан 18,3 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 2 минг доллар пора олган шахслар ушланганди.
Live
Барчаси