Тошкентда ППХ инспектори пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳнамасини олиб бериш эвазига 1500 доллар талаб қилган инспектор қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг Патруль-пост хизмати инспектори хизмат мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда ўзганинг ишончига кирган. Инспектор Навоий вилоятида яшовчи 1995 йилда туғилган танишини давлат имтиҳонидан муваффаққиятли ўтказиб, унга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини ваъда қилган. 

Пойтахтнинг Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда инспектор 1500 доллар ва кириш имтиҳони учун тўланиши лозим бўлган 1 млн 900 минг сўм пул маблағларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Билдирилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент пора ППХ ҳайдовчилик гувоҳнамаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг