Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятида фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.М. фуқаро Д.И.нинг ишончига кириб, унга Урганч давлат университети томонидан берилган академик таътилини тўғрилаб, диплом олиб бериши эвазига 900 доллар ва 1,3 млн сўмни таниши М.Я. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида фуқаро Д.М. фуқаролар Б.О. ва А.Б.ни алдаб, уларнинг Қозоғистон Республикаси университетидаги ўқишини гўёки Қирғиз Республикасидаги халқаро университетга кўчириб, ушбу таълим муассасасини тугатгани ҳақида сохта диплом тайёрлаб бериб, эвазига уларнинг жами 4 800 долларини қўлга киритгани аниқланган. 

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилганди. Хусусан, Самарқанд вилояти Булунғур туманида автомактаб ўргатувчи устаси Ғ.Қ. фуқаро А.Р.га автомактабда ўқимасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 600 АҚШ долларини олиб, унга сохта гувоҳнома расмийлаштириб бергани аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм сохта диплом

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг