Қирғизистонда йирик коррупцион схема фош қилинди

Олам

image

Қирғизистоннинг Сўқулуқ туманида йирик коррупциявий схема фош этилди. Бу ҳақда Чуй вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, 2012 йилдан буён йирик қишлоқ хўжалиги ер эгалари мансабдор шахслар кўмагида 200 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерларини якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ноқонуний равишда ўзлаштирган. Шундан сўнг ерлар сотиб юборилган. ИИББ таъкидлаганидек, ер эгалари бир хил томорқаларни бир неча фуқароларга пуллаган.

Мазкур факт Қирғизистон Жиноят кодексининг 336-моддаси (коррупция) билан қайд этилган. Жиноят иши доирасида тинтув ўтказилиб, уларда қуйидагилар аниқланган: ишончномалар, ер участкалари учун ноқонуний берилган давлат ҳужжатлари, қишлоқ хўжалиги ерлари контурларининг ноқонуний схемалари, техник паспортлар, олди-сотди шартномалари, фуқароларнинг аризалари, рўйхатлар, топографик схемалар, банк карталари, шунингдек, миллий ва хорижий валютадаги пуллар ҳамда бошқа далиллар.

Чуй вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан гумон қилиниб, K.K., Ж.Н., T.T., O.A. ва K.A.лар қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Қирғизистон Сўқулуқ тумани коррупциявий схемал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг