Россияда вертолёт ичидаги йўловчилари билан бедарак йўқолди

Олам

image

Россиянинг Хабаровск ўлкасида “Взлет” авиакомпаниясига тегишли Mi-8T вертолёти бедарак йўқолди. Бу ҳақда Росавиация матбуот котиби Артём Кореняко хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бортда 5 киши бўлган. Уларнинг 3 нафари экипаж аъзоси ва 2 нафари техник мутахассислар саналади. 
Вертолёт Охотск аҳоли пунктидан ҳавога кўтарилган ва Магаданга етиб бориши керак бўлган. Бироқ белгиланган вақтда экипаж билан алоқа узилган.

Қидирув ишларига Росавиация’га қарашли қидирув-қутқарув ҳаво кемалари жалб этилган. Магадандан “IrAero” авиакомпаниясининг An-26 самолёти қутқарувчилар билан жўнатилган. Охотскдан эса “Дальнереченск Авиа” компаниясининг Mi-8 вертолёти Хабаровскдаги қидирув базаси қутқарувчилари билан парвоз қилган.

Шу билан бирга, Росавиация Mi-8Т вертолётлари фойдаланилишига тақиқ жорий этилгани ҳақидаги хабарларни рад этган.

Тергов қўмитасининг Шарқий транспорт бошқармаси ҳолат бўйича маълумотларни аниқлаштирмоқда. Хабаровскдаги Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, ҳозирча ФВВ куч ва воситалари ишга туширилмаган. 

Маълумот учун, Mi-8T – кўп мақсадли МI-8 вертолётининг десант ва юк ташиш варианти бўлиб, у M. L. Mil конструкторлик бюросида ишлаб чиқилган. Унинг максимал учиш оғирлиги – 12 тонна, максимал тезлиги – 250 км/соат, учиш масофаси – 500 км гача.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари Камчаткада ҳам Mi-8 вертолёти бедарак йўқолгани ҳақида хабар берганди. “Витязь-Аэро” авиакомпаниясига тегишли вертолёт бортида 22 киши бўлгани тахмин қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия вертолёт Артём Кореняко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг