Гаянэ Умерова янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Гаянэ Олеговна Умерова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Билдирилишича, янги тайинлов муносабати билан Гаянэ Умерова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилган. 

Маълумот учун, Гаянэ Олеговна Умерова 1985 йил 22 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. Мутахассислиги бўйича санъатшунос. У 2020 йилдан 2023 йилгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги UNESCO ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси Бош котиби лавозимида ишлаган. 2023 йил июлда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси лавозимига тайинланган. 2023 йил октябрь ойида эса Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Администрацияси Гаянэ Умерова Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департамент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг