Россия Украинага 550 та дрон ва ракета учирди

Олам

image

Бугун, 4 июлга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Украинага 539 та учувчисиз самолёт ва 11 та ракета билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги хабар берди.

Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, 478 та ҳаво нишони муваффақиятли урилган ёки “электрон уруш воситалари билан йўқотилган/бостирилган”.

Киев яна зарбага учради, шаҳар мэри Виталий Кличконинг сўзларига кўра, 23 дан ортиқ киши жароҳатланган.

“Тураржой бинолари, таълим ва тиббиёт муассасалари, транспорт инфратузилмаси зарар кўрган”, деб таъкидлади Фавқулодда вазиятлар хизмати.

“Укрзализница” Киевда темирйўл инфратузилмаси шикастланганини маълум қилди. Йўловчи поездлари ҳаракати қисман чекланган, айрим поездлар икки соатгача кечикиш билан ҳаракатланмоқда.

Россия Қуролли кучлари, шунингдек, Patriot ҳаво мудофаа тизимлари жойлаштирилган Жуляни аэропорти яқинига ҳаводан ҳужум қилишга уринди. Бундай хулосага ушбу ҳудуддаги ёнғинлар тасвирларини геолокация қилиш орқали эришиш мумкин; у ерда аниқ нима ёнаётгани номаълум.

Эслатиб ўтамиз, 28 июнь куни Россия қўшинлари Одесса шаҳрига дронлар ёрдамида ҳужум уюштирганди. Оқибатда бир эр-хотин, 27 июнь куни Днепропетровск вилоятининг Самара шаҳрига уюштирилган ҳужумда 5 киши, 3 июль куни Одесса шаҳрига ҳужумида 4 киши ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг