Исроил Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларни кенгайтирди

Олам

image

Жорий йилнинг 1 июль куни Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ғазо секторида олиб борилаётган ҳарбий амалиётларни янги ҳудудларга кенгайтирди. Бу ҳақда ЦАХАЛ махсус баёнот эълон қилди. 

Армиянинг маълумотига кўра, 30 июнь куни давомида Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан 140 та ҳарбий нишон йўқ қилинган.

Йўқ қилинган объектлар орасида жангарилар, ҳарбий иншоотлар, танкка қарши ракета учириш пунктлари, қурол омборлари ҳамда бошқа террорчилик инфратузилмалари мавжуд бўлган.

“Ўтган кун давомида Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари қуруқликдаги кучларни қўллаб-қувватлаш учун Ғазо секторидаги 140 дан ортиқ террор объектларига зарба берди. Зарба берилган нишонлар орасида террорчилар, ҳарбий тузилмалар, қўшинларга хавф туғдирган танкка қарши ракета учириш пунктлари, қурол-яроғ омборлари ва қўшимча террорчилик инфратузилмаси бор эди”, дейилади баёнотда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил ва ҲАМАСни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ЦАХАЛ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг