Қирғизистондаги олийгоҳда мамлакатга умуман бормаган ўзбекистонлик талабалар борлиги аниқланди

Олам

image

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ишенали Арабаев номидаги Қирғиз давлат университетида хизмат сохтакорлиги ҳолатини аниқлади. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Текширувларга кўра, расмий равишда университетга қабул қилинган 59 нафар хорижий талаба амалда Қирғизистонга бормаган ва ўқиш жараёнида қатнашмаган.

Бироқ ушбу шахсларнинг ҳужжатлари университетда фаол талабалар сифатида сақланиб турган. Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг “хизмат сохтакорлиги” моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган. Комиссия томонидан олиб борилган текширув натижасида қуйидаги талабалар университетдан четлаштирилган:

  • 30 нафар Ўзбекистон фуқароси;
  • 20 нафар Қозоғистон фуқароси;
  • 9 нафар Россия фуқароси.

Қайд этилишича, текширувлар давом этмоқда. Мазкур қонунбузарликка университетнинг қайси ўқитувчи ва маъмурий ходимлари алоқадор бўлгани аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Ишенали Арабаев ўзбекистонлик талабалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг