Андижонда маиший хизмат кўрсатиш биносига ўт кетди
3-саҳифа
−
28 Июнь 3090 1 дақиқа
Бугун, 28 июнь куни Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш биносида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 16:09 да Қўрғонтепа тумани Мустақиллик МФЙ ҳудудида жойлашган тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган маиший хизмат кўрсатиш биносида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин соат 16:34 қуршаб олинган ва соат 16:45 да батамом ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ҳодисанинг содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида жойлашган автомобиль шиналари дўконида ёнғин чиққан эди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Live
Барчаси