Ўзбекистонда ёнғинлар ўтган йилга нисбатан 17 фоизга ошган – ФВВ 

Жамият

image

Кеча, 17 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фавқулодда вазиятлар вазири Ботир Қудратхўжаев аҳолини ёнғинлардан муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Қайд этилишича, давлат назорати инспекторлари томонидан рўйхатга олинган 323 093 та корхона ва ташкилотнинг 79 432 тасида текширувлар ўтказилган. Бунда ёнгин хавфсизлиги қоидаларини бузган 51 824 нафар раҳбар, жавобгар шахслар ва фуқаролар 31 миллиард 803 миллион 458 минг сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилган.

Зудлик билан бартараф этилмаса, ёнгин содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган 22 642 та иншоотнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилиб, 112 527 та носоз электр ускуна манбасидан узилган.

“Жорий йилнинг 11 ойида мамлакатимизда 10 222 та ёнғин содир бўлиб, ўтган йилга нисбатан 17 фоизга ошган. Оқибатда 112 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, 67 нафари вафот этган. Ёнғинларга, асосан, эҳтиётсизлик, иситиш печларидан ва электр ускуналаридан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари сабаб бўлмоқда”, дейди Ботир Қудратхўжаев.

Вазирнинг қайд этишича, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида ўтказилган назорат тадбирлари жараёнида 68 минг 536 та қоидабузарлик аниқланган бўлиб, шундан 32 059 тасининг бартараф этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Авиасозлар” бозорида ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг