Саида Мирзиёева оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади
Жамият
−
27 Июнь 3956 1 дақиқа
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бугун, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини табриклади. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
“Ўзбекистоннинг энг муҳим ютуқларидан бири бу эркин ва профессионал матбуот. Мен ҳар бирингизга устувор қадриятларга содиқлигингиз ва обуначи ўқувчиларингиз олдида жавобгарлигингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман”, дейилади Администрация раҳбари табригида.
Шунингдек, Мирзиёева ўз табригида Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлар журналистлар меҳнатининг натижаси эканлигини таъкидлаган.
“Ўзбекистоннинг юксак мукофотларига сазовор бўлган барча журналистларни табриклайман – мамлакатимиздаги кўпгина ижобий ўзгаришлар айнан сизнинг меҳнатингиз туфайли амалга ошмоқда”, дейилади табрикда.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистоннинг янгиланаётган матбуотида, телерадиоканаллар, интернет нашрлари, нашриёт ва матбаа корхоналарида, ахборот хизматлари ва платформаларида ўз бурчини сидқидилдан адо этиб келаётган журналистлар, фахрийларни, барча ижодий ва техник ходимларни бугунги касб байрами билан табриклаганди.
Дилшод Ҳакимов
Live
Барчаси