Украина Курскка йирик дрон ҳужуми уюштирди
Олам
−
26 Июнь 7226 2 дақиқа
Россия Федерациясининг Курск, Брянск ва Ростов вилоятлари бугун, 26 июнга ўтар кечаси ва бугун эрталаб Украина дронлари ёрдамида амалга оширилган ҳужумларининг асосий нишонига айланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Умуман олганда, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россия Федерацияси ҳудудлари ва аннексия қилинган Қримга учирилган 50 та Украина дронларини тутиб, йўқ қилди”, дейилади хабарда.
Россия Мудофаа вазирлигининг эрталабки ҳисоботида айтилишича, Украина кечаси Курск вилоятида 23 та, Ростов вилоятида 11 та, Брянск вилоятида 6 та учувчисиз учиш аппарати учирган. Ҳужумнинг бошқа ҳудудлари: Белгород вилояти (3 та дрон), Мордовия Республикаси ва Калуга вилояти (ҳар бири битта дрон) ва аннексия қилинган Қрим ҳудуди (2 та дрон). Бундан ташқари, Москва вилоятида жами 3 та дрон йўқ қилинган. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, улардан икки нафари Москва томон учаётган бўлган. 26 июнь куни эрталаб Россия Мудофаа вазирлиги Брянск вилояти узра яна олтита Украина дронларини тутиб олгани ҳақида хабар берди.
Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз эрталаб соат 8 ларда Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари самолёт типидаги олтита дронни йўқ қилгани ҳақида хабар бериб, “талафот кўрганлар ва вайронагарчиликлар йўқлигини” маълум қилди.
Кейинроқ, соат 13:00 атрофида у Украина учувчисиз учоқлари Брянскка ҳужум қилгани, оқибатда, унинг сўзларига кўра, уч нафар тинч аҳоли, жумладан, бир бола жароҳатлангани ҳақида ёзган.
“Айни пайтда жабрланганлар шифохоналарга етказилиб, уларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилди”, дейилади губернатор постида.
Курск вилояти раҳбари Александр Хинштейн 26 июнь куни эрталаб Суджа шаҳрига яқинлашаётганда тунда фуқаролик автомобилини мина портлатиб юборгани ҳақида хабар берди.
“Машинада шаҳар ҳолатини кўрмоқчи бўлган 53 ёшли эркак бўлган. Портлаш оқибатида унинг ёпиқ бош мия суяги шикастланган, юзи кесилган. Тез тиббий ёрдам бригадаси жабрланувчини Курск вилоят шифохонасига олиб борди – шифокорларимиз унга барча зарур ёрдамни кўрсатади”, деди Хинштейн.
Ўз навбатида, Ростов вилояти губернатори Юрий Слюсар дронлар Неклиновский ва Матвеево-Қўрғон туманларида уриб туширилганига аниқлик киритди.
“Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва вайроналар йўқ”, дейилади унинг постида.
Маржона Муродова
Live
Барчаси