Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари бўлди
Жамият
−
23 Июнь 13683 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Президент Администрацияси раҳбари лавозими ташкил қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Саида Мирзиёева 1984 йил 4 ноябрда Қўқонда туғилган. У Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси, Тошкент давлат юридик университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистри бўлган.
Мирзиёева 2019-2020 йилларда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2020 йилдан эса Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари лавозимида фаолиятини бошлаган.
Шунингдек, у 2019 йилдан буён Гендер тенглиги бўйича комиссия аъзоси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Президент Администрацияси раҳбари лавозими 2023 йил август ойида тугатилганди. 2022 йил июль ойидан бери ушбу лавозимда ишлаб келган Сардор Умурзоқов ишдан олиниб, Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Ўша пайтгача Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимида ишлаган Саида Мирзиёева эса Президент ёрдамчиси бўлганди.
Live
Барчаси