Бухорода ҳам ичимлик суви нархи ошди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб Бухоро вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тўлов тарифлари ишга тушади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Халқ депутатларининг вилоят кенгаши томонидан 2025 йилнинг 1 июль кунидан бошлаб амалда бўладиган ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тўлов тарифлари тасдиқланган.

Ичимлик суви хизмати учун тарифлар:

  • аҳоли учун 1 метр куб – 4480 сўм;
  • иссиқлик таъминоти, диний ташкилотлар ва бошқалар учун 1 метр куб – 4480 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун 1 метр куб – 9520 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун 1 метр куб – 9520 сўм;

Техник суви хизмати учун тарифлар:

  • аҳоли учун 1 метр куб – 2240 сўм;
  • бошқа истеъмолчилар учун 1 метр куб – 2240 сўм;

Оқова сув хизмати учун тарифлар:

  • аҳоли учун 1 метр куб – 4256 сўм;
  • иссиқлик таъминоти, диний ташкилотлар ва бошқалар учун 1 метр куб – 4256 сўм;                                                                                                
  • бюджет ташкилотлари учун 1 метр куб – 6272 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун 1метр куб – 6272 сўм.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб Тошкент вилоятида ҳам ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тўлов тарифлари ишга тушади.


Мақола муаллифи

Теглар

ичимлик суви

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг