Россияда боласиз оилаларнинг интернетини тунда ўчириб қўйиш таклиф қилинди

Олам

image

Россиянинг Брянск вилояти думасининг депутати ва “Православ Россия” ҳаракати раҳбари Михаил Иванов ёш оилаларга, агар уларнинг фарзанди бўлмаса, кечаси интернетни чеклаш ташаббусини илгари сурди. Бу ҳақда у “Абзац” нашрига берган интервьюсида сўз очди.

Ивановнинг фикрича, интернет бугунги кунда “янги турдаги қарамлик” бўлиб, бу оилавий қадриятларни емиради. 

“Ёшлар бир-бири билан мулоқот қилиш, муносабатлар ўрнатиш ва фарзанд ҳақида ўйлаш ўрнига соатлаб тармоқларда юради, ўйин ўйнайди ёки сериал кўради”, деган Иванов. 

Депутат бу ҳолатни мамлакатнинг демографик хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳолаган. Ивановнинг фикрича, бу тўлиқ тақиқ эмас, чекланган соатларда – масалан, 23:00 дан 02:00 гача интернетдан фойдаланишни вақтинча чеклаш керак. Иванов, шунингдек, “участка нозирлари ва оилавий психологлар” ёш жуфтликларга жонли мулоқот ва онгли тарзда оила қуришнинг аҳамиятини тушунтириши кераклигини таъкидлаган. 

“Биз тотал назорат тарафдори эмасмиз, лекин агар ёшлар кечаларини телефон билан ўтказаётган бўлса, бу – боши берк кўча”, деган у.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия интернет Православ Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг