Россияда оғир аҳволда қолганлар Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Россияда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига амалий ёрдам кўрсатилиб, мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, Санкт-Петербург, Новосибирск, Уфа ва Екатеринбург шаҳарларидан Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаатлар келиб тушган ва уларга ёрдам кўрсатилган. 

Қайд этилишича, ушбу шахсларга HY-634, HY-9670, HY-9658 ва HY-9662 рейслари орқали авиачипталар олиб берилган. 

“Миграция агентлиги хорижда оғир ҳолатга тушган фуқароларимизга амалий ёрдам кўрсатишни давом эттиради”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ота-она қарамоғисиз қолган, вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга олиб келинганди. Унинг отаси меҳнат миграциясида бўлиб, ҳужжатлар нотўғри расмийлаштирилгани боис ўғлини вақтинчалик сақлов марказидан олиб кета олмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг