Кўксаройда Роберт Фицо тантанали кутиб олинди
Жамият
−
09 Июнь 5024 1 дақиқа
Бугун. 9 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицони расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Словакия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.
Эслатиб ўтамиз, Роберт Фицо кеча, 8 июнь куни кечқурун Ўзбекистонга келганди. Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Бугун, 9 июнь куни у "Янги Ўзбекистон" боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Юқори мартабали меҳмон бошчилигидаги Словакия делегацияси вакилларига мажмуанинг меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Фицога Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳамроҳлик қилди. Фицо IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.
Live
Барчаси