Президент оиласи билан ҳайитни нишонлади
Жамият
−
06 Июнь 26027 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев оиласи ва яқинлари билан Қурбон ҳайити муносабати билан таом тайёрлаб, байрамни нишонлади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг кенжа қизи, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Байрамлар инсонларни бирлаштиради. Улар бизга энг асосий нарсаларни – оила, анъаналар ва ҳақиқий қадриятларни эслатади. Бугун менинг ота-онам, мамлакатимиз бўйлаб минглаб оилалар каби биргаликда таом тайёрлашмоқда. Бу нафақат қувончли ва самимий лаҳза, балки биз асраб-авайлаб, авлоддан авлодга ўтказиб келаётган бой маданиятимизнинг бир қисми”, дейди Мирзиёева.
У шунингдек, ўзбекистонликларни байрам билан табриклаган.
“Бундай улуғ кунларда эзгу ва самимий тилаклар кўнгилдан чиқади. Ҳайит байрамингиз муборак бўлсин! Ҳар бир хонадон меҳр-муҳаббат, саховат ва барака билан тўлсин”, дея ёзади у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини Қурбон ҳайити билан табриклаганди.