Нидерландия Украинага 100 дан ортиқ кема ва катерлар беради

Олам

image

Нидерландия Украинага 400 миллион евро миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратади. Бу ҳақда Нидерландия Мудофаа вазири Рубен Брекельманс маълум қилди.

Брекельмансга кўра, пакет таркибига 100 дан ортиқ денгиз техникаси – ҳарбий кемалар, патруль ва транспорт катерлари, тутиб қолувчи кемалар ва махсус топшириқлар учун мўлжалланган кемалар киради. Шунингдек, Украина 50 дан ортиқ денгиз дронлари ҳамда кенг турдаги қурол-яроғ ва техник воситаларни олади. Бундан ташқари, украиналик мутахассислар учун ўқув дастурларини молиялаштириш ҳам режалаштирилган.

“Бу комплекс кўмак бўлиб, Украина денгиз хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган. Россия томонидан Қора денгизда ва Херсон яқинида таҳдидлар кучаймоқда. Украина ўзини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлиши зарур”, деди Брекельманс.

Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров ҳам Нидерландиянинг 400 миллион евролик кўмагини расман тасдиқлаган.

Шунингдек, бошқа иттифоқчилар ҳам янги ёрдам пакетларини эълон қилди:

  • Буюк Британия – 2025 йилда 100 мингта дрон харидига 350 миллион фунт ажратади;
  • Германия – 5 миллиард евролик ёрдамни тасдиқлади: узоқ масофали қурол-яроғ, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, ўқ-дорилар;
  • Бельгия – 2029 йилгача ҳар йили 1 миллиард евро ёрдам кўрсатади ва бир дона минага қарши кема топширади;
  • Норвегия – 700 миллион доллар дрон хариди учун ва қўшимча 50 миллион доллар НАТОнинг NSATU Trust Fund жамғармаси орқали ажратади;
  • Канада – 45 миллион долларлик пакет: дронлар, радиоэлектрон кураш воситалари, зирҳли техникалар ( Coyote ва Бисон);
  • Швеция – 440 миллион евро халқаро артиллерия снарядлари, дронлар ва бошқа қуроллар учун ажратади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рубен Брекельманс WNL op Zondag дастурига берган интервьюсида Нидерландия ҳукумати Украинага ўзининг сўнгги F-16 қирувчи самолётини юборишини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина кема Нидерландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг