Хушхабар: ойликлар 10 фоизга ошади (видео)
Жамият
−
03 Июнь 32865 2 дақиқа
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга оширилади. Бу ҳақда бугун, 3 июнь куни Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги чиқишида маълум қилди.
Унинг айтишича, кеча, 2 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни 10 фоизга, яъни инфляциядан паст бўлмаган даражага оширишга доир фармонни имзолаган.
Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади. Ёшга доир энг кам пенсия 918 минг сўм, ногиронлик пенсияси 1 миллион 12 минг сўмни ташкил этади.
Кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
- 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм,
- 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм,
- оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм;
- оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча - 110 000 сўм;
Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 420 000 сўм этиб белгиланди.
Шунингдек, 2025 йил 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори ҳам 10 фоизга оширилиши белгиланди. Яъни, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори амалдаги 1 155 минг сўмдан 1 271 минг сўмга оширилди. Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар Давлат бюджети ҳамда Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Бундан ташқари, хусусий секторда ишловчи фуқароларимизнинг ҳам тўлов қобилиятларини рағбатлантириш учун иш берувчиларга иш ҳақи миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорларда тўлаш тавсия этилмоқда.
МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган қиёсий маълумотларга кўра, ўтган йилнинг сентябрь ойида Қозоғистон Республикасида ўртача номинал иш ҳақи 817,2 долларни ташкил этган – бу Ўзбекистон (437,8 доллар) ёки Қирғизистон (411,2 АҚШ доллари)дагидан деярли икки баравар кўп. Тожикистон Қозоғистондан анча орқада қолди – иш ҳақи 3,4 баравар кам (242,8 АҚШ доллари).
Live
Барчаси