Россиянинг НАТО кенгайиши ҳақидаги хавотирлари ўринли – Трампнинг одами

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлогг Россиянинг НАТОнинг шарққа томон кенгайиши борасидаги хавотирлари “адолатли”, деб атади. Бу ҳақда у кеча, 29 май куни ABC News телеканалига берган интервьюсида сўз очди.

“Бу адолатли ташвиш. Биз Украинанинг НАТОга қўшилиши масаласи кўриб чиқилмаётганини бир неча бор айтган эдик”, деди у.

Келлогг бу позицияни альянсга аъзо бошқа “камида тўрт” давлат ҳам қўллаб-қувватлашини айтди.

Шунингдек, у Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг янги босқичига тайёргарлик ҳақида гапирди Кит Келлогг қўшимча қилишича, АҚШ ва Украина ҳалигача ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифлар билан Россия меморандумини олмаган, бироқ Киевни урушни тугатиш учун музокаралардан чиқмасликка чақирган.

“Кўринмайман деманг, жиддий эканингизни кўрсатишингиз керак”, дея у Украина Мудофаа вазири ва мамлакат музокаралар делегацияси раҳбари Рустам Умаров билан бўлган суҳбатни айтиб берди.

Келлогг, шунингдек, музокараларнинг асосий мақсади ўт очишни ва “қотилликни тўхтатиш” бўлиб қолишини яна бир бор таъкидлади. Бундан ташқари, Кит Келлогг 2 июнь куни Истанбулдаги музокараларда Германия, Франция ва Буюк Британиядан хавфсизлик бўйича маслаҳатчилар иштирок этишини айтди.

Аввалроқ Россия музокараларнинг навбатдаги босқичига яна Владимир Мединскийни юбориши маълум бўлган эди.

“Reuters”нинг ёзишича, Россия Президенти Владимир Путиннинг Украинага қарши урушни тўхтатиш шартлари “Ғарб етакчилари НАТОнинг шарққа томон кенгайишини тўхтатиш ва Россияга қарши баъзи санкцияларни бекор қилиш тўғрисида ёзма равишда мажбурият олиш талабини ўз ичига олади”. Нашр манбаларига кўра, Россия Президенти шу тариқа “Украина, Грузия, Молдова ва бошқа собиқ Совет республикаларининг Шимолий Атлантика альянсидаги аъзолигини расман чиқариб ташлашни” талаб қилмоқда, шунингдек, Киевнинг “нейтрал мақоми”ни талаб қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг