Суд журналист Анора Содиқованинг даъвосини рад этди

3-саҳифа

image

Бир муддат аввал журналист Анора Содиқова блогер Мирсаид Ҳайдаров устидан фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига даъво аризаси киритган эди. Кеча, 28 май куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди журналистнинг блогерга нисбатан даъво аризаси бўйича ҳал қилув қарорини эълон қилди.

Содиқова ўз аризасида блогер Мирсаид Ҳайдаровнинг Facebookʼдаги 7 та постида ўз шаъни, қадр-қиммати камситилгани ва туҳматга учрагани ҳақида маълум қилган. 26 февраль куни мазкур иш бўйича суд жараёни бошланганди. Томонларнинг бири журналист, иккинчиси блогер бўлишига қарамай, суд ёпиқ ўтадиган бўлди. Суд ишига судья Дилноза Шоматова раислик қилди.

Суд журналист Анора Содиқованинг Фуқаролик кодексининг 100-моддаси (Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш) асосидаги шикоятини қаноатлантирмаслик бўйича қарор чиқарди. Шунингдек, суд қарорида Анора Содиқова ҳисобидан давлат фойдасига 750 минг сўм давлат божи ундирилиши қайд этилган.

Судга Мирсаид Ҳайдаровнинг ўзи келмаган, унинг адвокатлари қатнашди.

Анора Содиқова айни вақтда мазкур суд қарори юзасидан апелляция шикояти беришини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Анора Содиқова Мирсаид Ҳайдаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг