Россияга бораётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Олам

image

Жорий йил 30 июндан бошлаб визасиз тартибда Россияга бораётган чет эл фуқаролари “Gosuslugi RuID” мобил иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиши ва QR-код олиши шарт бўлади. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасининг консуллик бўлими бу ҳақдаги огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, QR-кодни чегарадан ўтишда тақдим этиш талаб этилади.

Рўйхатдан ўтиш учун:

  • шахсий кабинет яратиш;
  • фотосурат ва шахсий маълумотларни юклаш;
  • Россияда бўлиш муддатини кўрсатиш керак.

Ариза сафардан камида 72 соат олдин берилиши лозим.

Агар келиш зарурати тўсатдан (масалан, оғир касаллик ёки яқин қариндош вафоти) пайдо бўлса, аризани 4 соат қолганда ҳам топшириш мумкин.

Қуйидагилар рўйхатдан ўтишдан озод қилинади:

  • Беларусь фуқаролари;
  • 6 ёшгача бўлган болалар;
  • виза, вақтинчалик ёки доимий яшаш рухсатномасига эга шахслар.

6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун аризани уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари топширади – уларда ҳам шахсий рўйхатдан ўтиш коди бўлиши шарт.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 майдан ҳуқуқий мақомини тартибга солмаган шахсларга нисбатан Россиядан чиқариб юбориш ва келажакда мамлакатга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланила бошлаши хабар қилинганди. Кейинчалик Россия Президенти Владимир Путин хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Россиядаги мақомини тартибга солиш ёки мамлакатни тарк этиш муддатини жорий йил 10 сентябрга қадар узайтирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия QR-код Gosuslugi RuID

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг