Мисрдаги аэропортда қозоғистонлик аёл ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
19 Май 12710 2 дақиқа
Кеча, 18 май куни Мисрнинг Шарм аш-Шайх аэропортидаги учиш ҳудудида реклама тахтасининг қулаб тушиши оқибатида Қозоғистон фуқароси ҳалок бўлди, яна икки аёл жароҳат олди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадиёровга таяниб, “Tengrinews” хабар берди.
“Қозоғистонлик сайёҳларнинг устига реклама баннери қулаб тушди. Улардан бири оғир аҳволда эди. Тез ёрдам етиб келганида у боши қаттиқ жароҳат олгани боис қулоқ ва бурунидан қон кетаётган, ҳушсиз ҳолатда ётган эди. Иккинчиси эса оғир лат еб, шок ҳолатида эди”, дея изоҳ берган ҳодиса гувоҳларидан бири.
Қайд этилишича, ҳалок бўлган аёлнинг яқинлари билан алоқа ўрнатилган, жабрланган аёлларга эса зарурий тиббий ёрдам кўрсатилган.
“Миср фуқаро авиацияси вазири ушбу ҳодисани шахсан назоратга олди ва ҳодиса жойига зудлик билан махсус комиссияни юборди. Ҳозирда воқеа жойида тергов ишлари олиб борилмоқда”, дейилади вазирлик изоҳида.
Ҳодиса Қозоғистоннинг Мисрдаги элчихонаси томонидан ҳам назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиланддаги Паттайя шаҳрида ўзбекистонлик аёл меҳмонхонанинг 6-қаватидаги балкондан қулаб тушиб, оқибатда оғир жароҳат олганди. Паттайя полицияси аёл 6-қаватда икки дўсти билан меҳмонхонада турганини аниқлаган. Офицерлар уларни сўроқ қилмоқчи бўлган, бироқ иккаласи ҳам маст ҳолатда бўлган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь