Навоийда ўз уйининг олдига чиқинди ташлаган фуқаролар жазоланди (видео)

3-саҳифа

image

Навоий вилоятида ўзлари яшайдиган кўп қаватли уйдаги кириш эшигининг ёнига чиқинди ташлаганлар жазоланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Навоий шаҳар “Мурувват”  МФЙ ҳудудида фуқаролар Ш.Б., Б.У., Ҳ.Б., Э.Б., Д.Ж. ва З.Ф. томонидан ўзлари истиқомат қиладиган кўп қаватли уйнинг атрофидаги белгиланмаган жойга ноқонуний чиқинди ташлангани аниқланган. Яъни бу фуқаролар ўзлари яшайдиган ҳудудни ифлослантирган.

Билдирилишича, юқоридаги ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари (375 минг сўмдан), жами 2 млн 250 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Тошкент шаҳрида бир куннинг ўзида чиқинди ташлаш билан боғлиқ 16 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва жами 11 миллион 375 минг сўм жарима қўлланилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий чиқинди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг