Путин ва Трамп бормайдиган Истанбул музокаралари қаерда ва қачон бўлиши айтилди

Олам

image

Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги бевосита музокаралар бугун, 15 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Долмабаҳче саройида бўлиб ўтади ва у маҳаллий вақт билан соат 12:00 да ёпиқ эшиклар ортида бошланади. Бу ҳақда “Газета.ру” хабар берди.

Маълум қилинишича, музокараларга иштирок этадиган таркиблар белгиланган. Россия делегацияси таркибига Россия Президентининг ёрдамчиси Владимир Мединский раҳбарлик қилади. Таркибга эса Михаил Галузин – Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, Игор Костюков – Қуролли кучлар Бош штаби бош бошқармаси раҳбари, Александр Фомин – Мудофаа вазири ўринбосари киритилган ва уларнинг самолёти бугун, 15 май тонгида Истанбулга қўнган.

Украина расмий равишда делегация таркибини эълон қилмаган. Бироқ баъзи манбалар бирламчи таркибни ошкор этган. Унга Украина Президенти Владимир Зеленский, Президент офиси раҳбари Андрей Ермак, ТИВ вакили Андрей Сибига, Мудофаа вазири Рустам Умаров ва Зеленскийнинг дипломатик масалалар бўйича маслаҳатчиси Игорь Жовква киритилган.

Зеленский ва Сибига аллақачон Туркияга етиб борган. Сибига Анталияда НАТО Ташқи ишлар вазирлари норасмий учрашувида иштирок этиб, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва сенатор Линдси Грем билан ҳам учрашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп Украина бўйича тинчлик музокаралари учун Истанбулга бормаслиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг