Тошкентда пора олган 2 нафар “электросет” ходими қўлга тушди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида электромобилга қувватлаш ускунаси учун рухсатнома олиб бериш ва уни ўрнатиш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган туман электр тармоқлари корхоналари ходимлари қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу шахслар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқародан сўралган пулдан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

“3 та фарзандим бор. Бунга қадар судламаганман. Олдимга бир йигит келди. Электромобиль трансформатор пункти ўрнатишга ёрдам беришни сўраб келди. Ёрдам бериш мақсадида йўлини тушунтирдим. 10 минг АҚШ доллари олиб келиб берди. Шу пайтда ушландим. Пушаймонман бу қилган ишимдан. Президентимдан, халқимдан кечирим сўрайман”, дейди ходимлардан бири.

Коррупция билан боғлиқ жиноятни содир этган иккита гумонланаётган ушбу шахсларнинг бири туман электр таъминот бўлимида бош муҳандис лавозимида хизмат қилган бўлса, иккинчиси шу ташкилотда электр устаси бўлиб ишлаган.

“Ҳамкасбларимга ҳамиша ҳалол меҳнат қилиб, касб-ҳунар билан, ўзларини меҳнати билан пул топишларини маслаҳат бераман”, дейди яна бир гумонланувчи.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиниши учун прокуратура органларига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида олиб борилган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбирида жиноят ишини тугатиш учун терговчига пора берган шахс ушланганди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211- моддаси (пора бериш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент пора электромобил электросет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг