Бекободда Damas “пешеход”дан ўтаётган пиёдани босиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 10 май куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида Damas пиёдалар йўлагидан ўтаётган эркакни аввал уриб, кейин босиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, соат тахминан 11:00 ларда вилоятнинг Бекобод шаҳри Турон кўчасида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Ж Damas русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган, 1992 йилда туғилган А.А.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.  

Билдирилишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда тан жароҳати олиб, Бекобод шаҳар марказий шифохонасига етказилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида 1997 йилда туғилган эркак Lacetti билан пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган бир гуруҳ одамларни уриб кетганди. Оқибатда 1 нафар аёл вафот этган, 4 киши жароҳатланган. Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб,  ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Damas Бекобод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг